Amaliy ishlar | Huquqshunoslik
МУЛК ҲУҚУҚЛАРИ НАЗАРИЯСИ ВА МУЛКЧИЛИК ШАКЛЛАРИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ЭВОЛЮЦИЯСИ
АСОСИЙ КЎРИЛАДИГАН МАСАЛАЛАР:
МАВЗУГА ДОИР ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР
МАВЗУГА ДОИР ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
GУшбулар мавзу моҳияти, унинг ўрганилаётган курсдаги ўрни ва аҳамияти ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлишингизга ёрдам беради.
GЭсда тутинг!
Инсон капиталига бўлган мулкчилик тизими– мазкур капитал-нинг субъект-объект тузилишининг барча элементлари, шунингдек унинг иқтисодий амалга ошуви ва ривожланишини белгиловчи шарт-шароитлар ва омилларнинг ўзаро боғлиқ ва ривожланиб борувчи бирлиги.
Инсон капиталининг ҳақиқий мулкдори – яратиладиган, жумладан муайян шахс томонидан яратиладиган барча ҳаётий неъматлар мажмуини тақсимлаш ва қайта тақсимлаш чоғида юзага келадиган манфаатларни келишишга амалда таъсир эта оладиган шахс.
Интеллектуал мулк– иқтисодий фаолият маҳсулотларининг тижорат мақсадида фойдаланишга берилган ягона ҳуқуқдир.
Ички (эндоген) ишлаб чиқариш– шахснинг ўз инсоний капиталини яратиш борасидаги ижодий меҳнат фаолияти; шахснинг уни ривожлантиришга йўналтирилган инвестицияларни «ўзлаштириш борасидаги» фаолияти.
Иштирокчи – бу мол-мулкка нисбатан мулкчилик ҳуқуқидан жамиятга нисбатан талаб ҳуқуқи эвазига воз кечувчи иқтисодий агент. Ўз навбатида жамиятнинг ўзи ва унинг мол-мулки эмас, балки хўжалик жамиятига нисбатан мажбурият ҳуқуқлари иштирокчининг мулки ҳисобланади.
Капиталист менежер – ишлаб чиқариш жараёнининг раҳбари, хўжайин функциясини бажарувчи, лекин мулкни йўқотиш хатарига эга бўлмаган иқтисодий агент қарама-қарши туради.
Корхона ва ташкилотлар уюшмаси (ассоциацияси) мулки– маълум мақсад йўлида уюшма ташкил этганларнинг умумий мулки.
Корхона жамоасининг мулки– ишчи ва хизматчилар жамоаси давлатдан ёки хусусий мулк соҳибидан сотиб олган ва умумийлаштириб, биргаликда ўзлаштириладиган мулк. Бу ерда мулк иккига ажралмайди, ҳамма мол-мулк ва пул маблағлари корхона жамоаси ихтиёрида туради.
🔍
Izlaganingizni topa olmadingizmi?